Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19ни йўқ қиладиган супер қоғоз кашф этилди

COVID-19ни йўқ қиладиган супер қоғоз кашф этилди

Фото: «Radiosputnik.ria.ru»

Чехиялик олимлар бир соат ичида COVID-19ни ҳалок қиладиган махсус қоғозни кашф этишди, деб ёзади «Газета.ru».

Чехия фанлар академиси вакили Иржи Собекнинг сўзларига кўра, қоғозга кимёвий моддалар шимдирилган бўлиб, уларнинг шарофати билан қоғоз юзасидаги 99% микроб бир дақиқада йўқолади, коронавирус эса қирқ дақиқада тўлиқ ҳалок бўлади.

«Ўтказилган тест натижаларига кўра, 10 дақиқадан сўнг қоғоз юзасидаги COVID-19 вируси 70%га, ярим соатдан кейин эса бутунлай йўқ бўлади», — дейди Собек.

Янги турдаги қоғоз пул ва ҳужжатлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилиши айтилмоқда. Яқин келажакда Чехия ана шундай қоғоздан 10 тонна ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг