COVID: Ҳиндистон ҳам рекорд ўрнатди, ҳам Бразилияни ортда қолдирди

Ҳиндистон бир кунда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони бўйича рекорд ўрнатди. Натижада у Бразилияни ортда қолдириб, COVID-19 билан касалланишлар сони бўйича умумжаҳон статистикасига кўра иккинчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда «Worldometers» хабар берди.
Нашрнинг маълум қилишича, ўтган бир кеча-кундузда маҳаллий шифокорлар 90 600 кишида янги типдаги инфекцияни аниқлашган. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда коронавирус билан касалланганлар сони бўйича фақат АҚШ Ҳиндистондан олдинда турибди: у ерда кунлик ўсиш 42 095 кишини ташкил этди.
Пандемия бошлангандан буён Ҳиндистонда 4 197 563 киши касалланди: бу Қўшма Штатларга қараганда қарийб икки миллионта кам — 6 443 367.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter