Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат раҳбарлари орасида коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

Давлат раҳбарлари орасида коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

Фото: «Yahoo.com»

Давлат раҳбарлари орасида коронавирусдан вафот этган биринчи ҳолат қайд этди. Дунё етакчилари орасида Жанубий Африкада жойлашган Эсватини давлатининг бош вазири Мандвуло Амбросе Дламини COVID-19нинг биринчи қурбони бўлди, деб ёзади «Daily Mail».

Ноябрь ойининг ўрталарида 52 ёшли сиёсатчида коронавирус аниқланди. Лекин ўшанда унда касалликнинг ҳеч қандай аломатлари кузатилмаётгани ва у ўзини яхши ҳис қилаётгани айтилганди. Декабрь ойи бошида Дламинининг аҳволи бирдан ёмонлашиб, уни қўшни ЖАРдаги шифохонага ётқизишга тўғри келди. Бош вазир у ерда икки ҳафтача даволангандан сўнг вафот этди.

Эсватини қироли Мсвати III сиёсатчи вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Дламини 1968 йилда ўша пайтларда Свазиленд деб номланган Эсватини марказий қисмидаги Мбекельвени қишлоғида дунёга келган. Узоқ вақт давомида банк тизимида фаолият юритган, 2018 йил октябрдан бери ҳукуматга раҳбарлик қилиб келаётганди.

Аввалроқ коронавирус АҚШ президенти Дональд Трамп, Украина президенти Владимир Зеленский ва Бразилия президенти Жаир Болсонаруда аниқланган эди. Бундан ташқари, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва Россия бош вазири Михаил Мишустин COVID-19ни бошидан ўтказишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг