Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёда ҳар юзинчи одам коронавирусга чалинган

Дунёда ҳар юзинчи одам коронавирусга чалинган

Фото: «Nokta.md»

Сайёрамиздаги ҳар юзинчи киши коронавирусга чалинган. Бу ҳақда 23 декабрь куни ҳукумат, экспертлар ва ОАВ маълумотларига асосланиб «ТАСС» хабар берди.

Дунёда янги коронавирусни юқтириб олганларнинг умумий сони 77,95 миллиондан ошди. Шу тариқа, касалланганларнинг улуши дунё аҳолисининг бир фоизидан кўпайиб кетди. БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг маълумотларига кўра, Ер юзи аҳоли сони 7,795 миллиардга етган.

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 78,475,152 кишини ташкил этмоқда. Касалланганлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда (18,68 миллион), ундан кейин Ҳиндистон (10,09 миллион), Бразилия (7,32 миллион) ва Россия (2,93 миллион) туради. Франция 2,49 миллион коронавирус ҳолати билан кучли бешликка якун ясаб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг