Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси коронавирусга тест топширишдан бош тортди
Сербиялик теннисчи ва дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович Хорватияда коронавирусга тест топширишдан бош тортди, дея хабар берди «Kurir» портали.
Нашрнинг ёзишича, спортчи касалликнинг ҳеч қандай аломатлари бўлмагани учун тест топширишни истамаган. Шунга қарамай, теннисчи Белградга қайтиб келгач шифокорга мурожаат қилиб, зарур муолажаларни олмоқчи.
Таъкидланишича, Жокович COIVD-19 аниқланган болгариялик теннисчи Григор Дмитров билан яқин мулоқотда бўлган.
Куни кеча Задарда (Хорватия) теннис бўйича «Adria Tour» турнирида россиялик Андрей Рублев билан Жокович ўртасидаги мусобақа турнир иштирокчиларидан бирида коронавирусга тест натижаси мусбат чиққанлиги боис бекор қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter