Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эмлашнинг ножўя таъсирларини COVID-19 симптомларидан қандай фарқлаш мумкин?

Эмлашнинг ножўя таъсирларини COVID-19 симптомларидан қандай фарқлаш мумкин?

Фото: РБК

Эмлашнинг ён (ножўя) таъсирларини COVID-19 симптомларидан қандай фарқлаш мумкин? Ушбу саволга жавоб қидирган Лондон қироллик коллежи олимлари вакциналарнинг клиник тадқиқотлари натижаларини ўрганишди. «Тадқиқотдан кейинги тадқиқот» натижалари «medRxiv.org» серверида эълон қилинди.

Олимлар 2020 йил январидан 2021 йил 21 июнигача оралиқда 15 минг кишида синаб кўрилган Pfizer, Moderna, AstraZeneca ва Janssen вакциналарининг клиник синовлари натижаларини таҳлил қилишди.

Демак, бу синовлардаги ҳолатлар: тахминан 4 минг кишида коронавирусга хос симптомлар кузатилган. Шулардан 2 фоизи топширган ПЗР-тест мусбат чиққан, яъни ковид мавжуд бўлган. Симптоми йўқ қолган 11 минг кишининг 0,8 фоизи (тахминан 88 киши)да коронавирус тасдиқланган.

Эмлаш ва коронавирус инфекциясига хос умумий ён таъсирлар: ҳолсизлик, бош ва бўғим оғриқлари ҳамда иситма. Фарқи шуки, вакцина олинганининг учинчи куни бу симптомлар ўтиб кетган. COVID-19 да эса, аксинча, вақт ўтгани сайин кучайиб борган. Инфекция юқтирилганининг еттинчи кунига бориб симптомлар энг юқори чўққисига чиққан. Бундан ташқари, касалланганларда томоқдаги оғриқ тобора кучайиб бориб, аксириш ва овоз бўғилиши пайдо бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг