Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди Туркияда ҳам ниқоб тақмаганлар жаримага тортилади

Энди Туркияда ҳам ниқоб тақмаганлар жаримага тортилади

Фото: «РИА Новости»

Туркия ИИВ душанба кунидан бошлаб коронавирус пандемияси сабабли ниқоб тартибини бузганлик учун 900 турк лираси (1,3 млн сўм атрофида) миқдорида жарима жорий этилганини эълон қилди.

Авваллари ниқоб тартибини бузганлар огоҳлантирилган холос. Бундай кескин чоралар охирги пайтларда мамлакатда коронавирус ҳолатлари 1-1,5 мингтага кўпайгани билан изоҳланмоқда. Олдин бу кўрсаткич 700-800 тагача камайганди.

Туркиянинг 48 вилоятида, жумладан, Анқара ва Истанбулда ниқобсиз кўчага чиқиш тақиқланади. 33 та вилоятда фақат жамоат жойларида, жумладан, давлат муассасалари, савдо марказлари ва транспортда ниқоб тақиш мажбурийдир.

Маълумотларга кўра, Туркияда шу пайтгача 188 897 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, улардан 161 533 нафари тузалган. 4 974 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг