Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германиялик шифокор пандемия бошланишига оид шов-шувли сабабни ошкор қилди

Германиялик шифокор пандемия бошланишига оид шов-шувли сабабни ошкор қилди

Фото: «Genomecontext.com»

Ҳозирги кунда бутун дунёда коронавируснинг Италия штамми тарқалмоқа. Европада ҳеч ким инфекция хавфига эътибор бермагани боис вирус мамлакат шимолида мутацияга учраган. Бу ҳақда германиялик эпидемиолог Александр Кекуле «ZDF» эфири орқали эълон қилди.

«Глобал пандемия Италия шимолида бошланган», — дейди мутахассис.

Унинг фикрича, касалланганларнинг 99%идан кўпи Италия шимолида мутацияга учраши натижасида келиб чиққан штаммни юқтириб олишган. Шунга қарамай, Кекуле COVID-19нинг қўзғатувчиси — SARS-nCov-2 вируси илк бор Уханда пайдо бўлганлигини таъкидламоқда.

Эпидемиологнинг қайд этишича, коронавирус Италияда бир неча ҳафта давомида сездирмасдан тарқалган. Бу унинг мутацияга учраб, одамларга яхшироқ мослашиб олишига имкон берган.

Кекуле коронавирус хавфи ҳақидаги огоҳлантиришни эътиборсиз қолдирган европаликларнинг қўпол хатосига ишора қилган. Унга кўра, ҳеч ким хавфни жиддий қабул қилмаган.

Шифокор, шунингдек, Германия ҳукуматини ҳам кескин танқид қилди. У вирусологларнинг пандемия иккинчи тўлқини яқинлашаётгани ҳақида бир овоздан огоҳлантиришларига қарамай, ҳукумат унга тайёргарлик кўрмаганини эслатди. COVID-19 қўзғатувчиси каби вируслар, айниқса, йилнинг совуқ пайтларида «кунига эмас, соат сайин» тарқалади. Энди немислар «ҳақиқий душман» билан тўқнашишига тўғри келади, дея таъкидлади Кекуле.

Коронавирус пандемияси қарийб бутун Ер юзини қамраб олди. Тахминан 61 миллион киши касалликка чалиниб, улардан 1,4 миллион нафари вафот этди. Ковид ҳолати энг кўп АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг