Ҳиндистонда коронавирусдан даҳшатлироқ хавф изғиб юрибди (видео)
Ҳиндистонда шаҳар бўйлаб айланиб юрган шерни видеога олишди, дея хабар берди «UPI».
Ҳиндистон ўрмон хизмати ходими Сюзанта Нанда ижтимоий тармоқлар орқали видео ёзувни тақдим этди. У маҳаллий аҳолини коронавирусдан кўра кўпроқ уйда қолишга мажбур қилади.
Кадрда қоронғуда Гужарат штати аҳоли пунктларидан бирида изғиб юрган йиртқич ҳайвонни кўриш мумкин.
Нанданинг айтишича, ролик шерни уйининг деразасидан пайқаб қолган фуқаро томонидан тасвирга олинган.
Another night at Ambardi, Gir.
— Susanta Nanda IFS (@susantananda3) April 6, 2020
It’s not Corona virus that is searching for u on the roads, something bigger is on the prowl.
Stay home stay safe🙏
( credit- Keval Patel) pic.twitter.com/gIzk7sl2EI
«Бу ташқарида юқтириб олиш мумкин бўлган коронавирус эмас, лекин ундан ҳам хавфли. Шу боис уйда қолинг, хавф-хатардан холи бўлинг», — деб ёзади Нанда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter