Икки юздан ортиқ кишида инфекция топилди, икки ўлим қайд этилди

2020 йил 17 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 927 (+225) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари Тошкент вилоятида, 68 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Чирчиқ шаҳрида яшаган 75 ёшли Т.Ю. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли Р.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Навоий, Сирдарё, Наманган ҳамда Хоразм вилоятларида 607 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 31 580 (+607) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 4 109 нафар бемор даволанмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter