Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ипотека банк коронавирус ҳақида асоссиз хабар тарқатганлар устидан арз қилмоқчи

Ипотека банк коронавирус ҳақида асоссиз хабар тарқатганлар устидан арз қилмоқчи

Фото: Nuz.uz

Ипотека банкнинг Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги филиалларида ходимлар ўртасида коронавирус тарқалгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Банк ахборот хизмати ушбу хабарларни рад этди.

«Айрим каналларда банкимизнинг Навоий ва Самарқанд филиалларида ходимларнинг коронавирус билан касалланиш бўйича ҳолатлар аниқланганлиги бўйича асослантирилмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Бизнинг филиалларимизда бундай ҳолатлар аниқланмаган.

Барча филиаллар мижозларга ва аҳолига карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда хизмат кўрсатиб келмоқда.

Банк тўғрисида асосланмаган маълумотлар тарқатаётган каналлар ҳақида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишга мажбур бўламиз», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг