Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италияда коронавирус пандемияси бошланганидан бери  энг яхши рекорд қайд этилди, аммо...

Италияда коронавирус пандемияси бошланганидан бери  энг яхши рекорд қайд этилди, аммо...

Фото: «Euronews»

Италияда бир сутка давомида рекорд даражада кўп — 8014 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Мамлакат фуқаро мудофааси департаменти пандемия бошланганидан бери бундай кўрсаткич қайд этилмаганини маълум қилди.

Италияда коронавирусдан тузалиб кетганлар жами сони 93245 нафарга етди.

Апеннин яриморолида пандемия бошланганидан буён коронавирусдан соғайиб кетганлар жами сони даволанаётганлар сонидан ошди.  

Аммо худди шу пайтнинг ўзида коронавирусни юқтирганлар сони ҳам кўпайди — 1444 нафар. Бир кун илгари 1075 нафар янги бемор аниқланганди.

Қурбонлар сони ҳам кўпайган — 369 нафар, бир кун илгари бу кўрсаткич 236 нафарни ташкил этганди.

Европа ва глобал миқёсда коронавирусдан энг кўп талафот кўрган мамлакатлардан бўлмиш Италия карантинни юмшатиш бўйича илк қадамларни ташламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг