Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамғарма маблағлари: қўйнингдан тўкилса, қўнжинггами?

Жамғарма маблағлари: қўйнингдан тўкилса, қўнжинггами?

Карантин маркази

Карантин маркази ва шифохоналардаги фуқаролар, беморлар ва шифокорларни кимлар овқатлантирмоқда? Телеграмдаги «Davletovuz» канали шу саволга жавоб қидирди ва қуйидагиларни аниқлади:

  1. «NAVROZ» DAVLAT QABULLAR UYI карантин марказида сақланаётган фуқароларни овқатлантириш учун 18,1 млрд сўмлик, 15,4 млрд сўмлик, 9,2 млрд сўмлик, 9 млрд сўмлик давлат буюртмасини олган. Ташкилот шаҳар ҳокимлигига тегишли. Жами — 52 млрд сўм.
  2. «MAZALI TAOMLAR MAMLAKATI» МЧЖ Зангиота туманидаги касалхонада беморлар ва тиббиёт ходимларини овқатлантириш учун 5,8 млрд сўмлик хизмат кўрсатган. Корхона Рахматуллаев Жамшид Акбаржоновичга тегишли.
  3. «PAGE GROUP» МЧЖ Тошкент тиббиёт академияси кўптармоқли клиникасидаги беморларни овқатлантириш учун 1,996 млрд сўмлик, 589,7 млн сўмлик озиқ-овқат хизматлари кўрсатилган. Жами 2 млрд 586 млн сўм.
  4. «ORIENT ALLIANCE» МЧЖ 1-сонли Республика клиник шифохонаси 213 млн 414 минг сўмлик, Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонаси учун 72,2 млн сўмлик, 17,6 млн сўмлик, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази учун 170 млн сўмлик озиқ-овқат хизматлари кўрсатилган. Жами 472 млн сўм.

Изоҳ: «PAGE GROUP» МЧЖ ҳам, «ORIENT ALLIANCE» МЧЖ ҳам Хашимов Бахтиёр Арифджановичга тегишли. У аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтисодиёт, молия ва прогнозлаштириш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Изоҳ 2: Карантин марказларида овқатлантириш харажатлари учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 110 млрд сўм сарфланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг