Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ раҳбари пандемия яқин орада тугаши мумкинлигини айтди

ЖССТ раҳбари пандемия яқин орада тугаши мумкинлигини айтди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори  Тедрос Аданом Гебрейесус 2022 йилда коронавирус пандемиясига барҳам берилиши мумкинлигини айтди.

Бу ҳақда у ташкилотнинг Женевадаги штаб-квартирасида ўтказилган брифингда маълум қилган.

«2022 йил пандемия тугайдиган йил бўлиши керак»,— деди Гебрейесус.

Унинг таъкидлашича, бундай натижа келаси йилнинг ўрталарига қадар дунё аҳолисининг 70 фоизи коронавирусга қарши эмланган тақдирдагина мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда вируснинг омикрон штамми дунёда кенг тарқалмоқда. Жумладан, пандемиянинг йирик ўчоқларидан бўлган АҚШда ушбу штаммдан илк бемор вафот этди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг