Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ: сўнгги бир ҳафтада коронавирусдан ўлим ҳолати 11 фоизга ошди

ЖССТ: сўнгги бир ҳафтада коронавирусдан ўлим ҳолати 11 фоизга ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳафталик ҳисоботида таъкидланишича, сўнгги бир ҳафта ичида дунёда коронавирус инфекциясидан ўлим ҳолати 11 фоизга ошган. 

Бундан ташқари, ЖССТ ҳисоботига кўра, дунёда кетма-кет олтинчи ҳафтада коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари қайд этилган. Сўнгги бир ҳафта ичида 4 миллиондан ортиқ янги ҳолатлар рўйхатга олинган.

«Ўлимлар сони ўтган ҳафтага нисбатан 11 фоизга ошди, 71 мингдан ортиқ янги ўлим қайд этилди», - дея қайд этади ташкилот.

ЖССТ маълумотларига кўра, касалликнинг энг катта ўсиш ҳолатлари Жануби-Шарқий Осиёда, айниқса Ҳиндистонда, шунингдек Тинч океанининг ғарбий минтақасида кузатилган.

Шу билан бирга, Африкадан ташқари барча минтақалар ўлим сонининг кўпайганлиги ҳақида хабар беришган. Жануби-Шарқий Осиёда ўлим ҳолати кескин даражада ўсган, бу ерда ўсиш 46 фоизни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг