Қайғули рекорд ортидан кўринган ёруғлик — карантин энг яхши чора бўлиб қолмоқда

Эндрю Куомо.
Нью-Йорк штати (АҚШ) губернатори Эндрю Куомонинг айтишича, карантин жорий этилгач штат ҳудудида коронавирусни юқтириш ҳолатлари анчагина қисқарди. Бу ҳақда DW ёзмоқда.
Губернатор, шу билан бирга, вирус тарқалишининг янги тўлқинларига шай туриш кераклигини қўшимча қилиб ўтди.
Куомога кўра, охирги суткада штат ҳудудида коронавирусни юқтириш бўйича атиги 200 та янги ҳолат аниқланди. Бу охирги уч ҳафтадаги энг паст кўрсаткич.
«Бу шуни англатадики, вазият карантин чоралари сабабли илгари тахмин қилинганидан яхшироқ томонга ўзгармоқда. Карантин — кутганимиздан ҳам самарали чиқди», — деди Куомо.
Маълумот учун: АҚШ глобал коронавирус пандемияси ўчоғига айланган бўлса, Нью-Йорк штати, таъбир жоиз бўлса, ана шу «ўчоқ»нинг қоқ марказида жойлашган — штатда коронавирусни юқтирганлар сони 160 000 дан ошди. Биргина шу штатнинг ўзи европандемия марказлари ҳисобланган Испания (153 222) ва Италия (143 626)ни ортда қолдирди. Нью-Йорк штатида COVID-19 қурбонлари сони 7000 нафардан ошди. Куни кеча шу штатнинг ўзида бир суткада 799 киши коронавирус қурбонига айланиб, қайғули рекорд ўрнатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter