Касалланганлар сони кескин ошмоқда — ССВ

2021 йил 26 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82146 (+186) нафарни ташкил этмоқда. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир, деб хабар берди ССВ.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 7 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 1 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Фарғона вилоятида,
- 4 нафари Хоразм вилоятида,
- 17 нафари Тошкент вилоятида,
- 143 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 625 нафарга этди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1161 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter