Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Колин Пауэлл вафот этди

Колин Пауэлл вафот этди

АҚШнинг собиқ давлат котиби Колин Пауэлл коронавирус асоратлари туфайли 84 ёшида вафот этди, дея хабар берилди унинг «Facebook»даги саҳифасида.

«Генерал Колин Пауэлл  бугун эрталаб COVID-19 билан боғлиқ асоратлардан вафот этди», — дейилади хабарда.

Колин Пауэлл қарийб ярим аср мобайнида Пентагон, Оқ уй ва Давлат департаментида турли лавозимларда ишлаган ва АҚШнинг Совуқ Урушдан кейинги энг йирик ҳарбий ҳаракатлари — «Чўл бўрони» операцияси ва Ироққа бостириб киришига тайёргарлик кўришда қатнашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг