Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус Африкада бирданига тезлашиб кетди

Коронавирус Африкада бирданига тезлашиб кетди

Фото: «bbc.com»

Африкада коронавирус тарқалиши тезлашиб кетди, дея маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Африка минтақавий бюроси директори Матшидисо Моэти. Бу ҳақда «BBC News» хабар берди.

Ташкилот вакилининг сўзларига кўра, эпидемия қитъадаги мамлакатлар пойтахтидан ташқарида ҳам кенг тарқалмоқда. Тест ва бошқа тиббий асбоб-ускуналарнинг етишмаслиги жиддий муаммога айланиши турган гап. Таъкидланишича, маҳаллий ҳокимиятлар вирус тарқалишининг олдини олишга имкони борича ҳаракат қилмоқда.

«Reuters»нинг хабарига кўра, Африкада коронавирусни юқтирганлар сони 200 мингдан ошиб кетган, вафот этганлар сони эса 5 минг атрофида. Шу билан бирга, эпидемия двигателлари ҳисобланмиш 10 та мамлакат ҳиссасига жами касалланганларнинг 75 фоизи тўғри келади.

Апрель ойида ЖССТ мутахассислари Африкада коронавирусга чалинишлар сони бирданига 10 миллионгача етиши мумкинлигидан огоҳлантиришганди. ЖССТ коронавирусни даволашни яхшилаш ҳамда ўлим даражасини камайтириш мақсадида маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорлик қиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг