Коронавирус билан касалланишлар сони яна кўпаймоқда
Ўтган ҳафта коронавирусга чалинишлар сони етти ҳафта ичида илк бор ошди. Касалликнинг кўпайиши ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Aданом Гебрейесус маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Aгар давлатлар фақат вакцинага ишониб қоладиган бўлса, хато қилишади. Aҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш чоралари ҳали ҳам пандемияга қарши курашнинг асоси ҳисобланади», — деди у.
ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, кўпгина мамлакатлар эпидемияни енгиш учун зарур бўлган тақиқларни юмшатмоқда. Шу боис янги касалланишлар сонининг кўпайиши «гарчи нохуш бўлса-да, лекин кутилмаган ҳолат ҳисобланмайди». Шунингдек, у ҳукуматларнинг яна бир хатосига тўхталиб ўтди: баъзи мамлакатлар биринчи навбатда ёшлар ва соғлом фуқароларни эмлашмоқда. Инфекция эса ушларга қараганда кексаларга кўпроқ хавф солади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter