Коронавирус бўйича вазият мураккаблашмоқда: статистика яна ўсди
2022 йил 25 июн ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240345 (+139) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
5 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
17 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
3 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
10 нафари Сурхондарё вилоятида,
11 нафари Фарғона вилоятида,
4 нафари Хоразм вилоятида,
13 нафари Тошкент вилоятида,
56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Таъкидлаш жоизки, 24-июн куни 119 кишида вирус қайд этилганди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков баёнот билан чиқиб, Ўзбекистонда дунё бўйича оммалашаётган «омикрон» штаммининг янги мутациядаги варианти тарқалаётганини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter