Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: ўлиб қолган сайёҳдан 1500 доллар ундирилади

Коронавирус: ўлиб қолган сайёҳдан 1500 доллар ундирилади

Фото: «Standard.co.uk»

Камбоджа Ташқи ишлар вазирлиги (FCO) меҳмонлар учун 3 минг доллар миқдорида «коронавирус депозити»ни жорий этди. Бу ҳақда «Evening Standard» хабар берган.

Бундан ташқари, сайёҳлардан виза, коронавирус йўқлиги тўғрисида маълумотнома ва минимал суғурта қиймати 50 минг долларни ташкил этадиган тиббий суғурта полиси талаб этилади.

Барча хорижлик сайёҳлар аэропортда 3 минг доллар миқдорида гаров пули қўйиши зарур.

Ушбу пулдан 5 доллар — транспорт хизмати, 100 доллар — коронавирусга тест (бу ерда ҳам ўтказилади), тест натижаларини кутиш пайтида тунаш ва таом учун 30 доллардан ажратилади.

Борди-ю, йўловчилардан бирида тест натижаси мусбат чиқса, барча ҳамроҳлари билан бирга 14 кунга карантинга жойланади. Улар такрорий текширув учун пул тўлашлари ҳамда меҳмонхонада яшаш ва овқатланиш учун кунига 84 доллардан тўлашларига тўғри келади.

Мабодо сайёҳ касал бўлса, шифохона палатаси учун кунига 225 доллардан, борди-ю, ўлиб қолса, кремация учун депозитдан 1500 доллар ажратиб олинади.

Хуллас, депозитдан энг камида 165 доллар тўлашга тўғри келади: тест, транспорт, яшаш ва овқатланиш учун. Агар вирус йўловчиларнинг ҳеч қайсисида аниқланмаса, сайёҳ қолган пулини қайтариб олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг