Коронавирус: ўтган ҳафта нохуш рекорд қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабарига кўра, дунёда бир ҳафта ичида коронавирусни юқтириш ҳолати рекорд даражада кўпайди.
ЖССТ маълумотларига кўра, 14 — 20 сентябрь кунлари дунёда COVID-19ни юқтириш бўйича 1 998 897 та янги ҳолат қайд этилди, 36 764 нафар бемор вафот этди.
Коронавирусга чалинганлар сони олдинги ҳафта (7-13 сентябрь) билан таққослаганда 6%га кўпайди, лекин ўлим даражаси 10%га камайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter