Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан ўлим даражаси энг юқори мамлакат ўзгарди

Коронавирусдан ўлим даражаси энг юқори мамлакат ўзгарди

Фото: «Exame»

Аҳоли жон бошига ўлим ҳолатлари қайта ҳисоблаб чиқилганидан сўнг, коронавирусни юқтириш энг хавфли мамлакат номи ойдинлашди — Перу.

Янгиланган маълумотлар кўрсатишича, Перуда ковиддан ўлим ҳолатлари ҳар 100 минг кишига 500 тани ташкил этяпти, бу масалан, Бразилиядагидан икки баравар кўп.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, ҳукумат ҳисоботи тақдим этилганидан сўнг Перуда коронавирусдан ўлганлар сони аслида уч баравар кўплиги ва 180 минг нафардан ошгани маълум бўлди.

Перу коронавирус пандемиясидан энг кўп талафот кўрган Лотин Америкаси мамлакатларидан бири бўлди, касалхоналарда бўш жойлар қолмади, кислородга талаб имкониятдан ошиб кетди, ёзмоқда «The Guardian».

Шу чоққача жон бошига ковид-ўлимлар даражаси энг юқори мамлакат Венгрия эди: ҳар 100 минг аҳолига 300 та ўлим.

Мутлақ рақамларда эса Бразилия ўлим ҳолатлари бўйича Лотин Америкаси етакчиси: пандемия даврида коронавирусдан ўлганлар сони 450 минг нафардан зиёд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг