Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан соғайганлар сони 250 миллион нафардан ошди

Коронавирусдан соғайганлар сони 250 миллион нафардан ошди

Фото: «РИА Новости»

«Worldometer» маълумотига кўра, 26 декабрга келиб (Тошкент вақти билан соат 20:00), дунё бўйича коронавирус (СOVID-19) дан соғайганлар сони 250 220 583 нафарни ташкил этмоқда.

Касаллик энг кўп қайд этилган уч мамлакат соғайганлар сони бўйича ҳам етакчи: АҚШда бу кўрсаткич — 41 001 184, Ҳиндистонда — 34 230 354, Бразилияда — 21 414 318 нафарга тенг.

Айни пайтда дунё бўйича СOVID-19 ташхиси қўйилган 24 318 977 нафар бемор даволанишни давом эттиряпти.

Умуман олганда, пандемия даврида коронавирусни юқтириш ҳолатлари 279 954 783 тани ташкил этиб, 5 415 223 та ҳолатда ўлим билан тугагаган.

Ўзбекистон коронавирусни юқтирганлар сони бўйича дунё мамлакатлари орасида 100-ўринни банд этиб турибди: жами касалланганлар — 198 242, соғайганлар — 195 193, вафот этганлар — 1 479 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг