Коронавирусга чалинган фуқарога 40 млн. сўм компенсация чиқариб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Т. фуқаро З.Ф.нинг ишончига кириб, ўзини юқори турувчи давлат ташкилотида ишлашини айтиб, ундан коронавирус инфекциясига чалинган опаси Г.Ф.га танишлари орқали 40 млн. сўм компенсация пули тайинлатиб бериш эвазига 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, терговга қадар текширувда, Г.Т. фуқаро У.дан 2 000 АҚШ доллари ва фуқаро М.дан 750 АҚШ долларини олиб, уларни «Лукойл» компаниясига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Г.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter