Коронавирусга чалинган Юлия Тимошенко оғир аҳволда шифохонага ётқизилди

Украина собиқ бош вазири ва «Батькившина» парламент фракцияси етакчиси Юлия Тимошенко коронавирус инфекцияси билан касалланиб қолди, дея хабар берди унинг матбуот котиби Марина Сорока.
Аввалроқ Украина ОАВ Тимошенко коронавирус инфекциясини юқтирганини, лекин мазкур маълумот тасдиқланмаганини эълон қилишганди.
«Ҳа, афсуски, бу ҳақиқат. Тест Юлия Владимировнада COVID-19 борлигини кўрсатди. Беморнинг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда. Ҳарорати 39 даражагача кўтарилган. Ҳаёт учун курашяпти», — деб ёзади Сорока «Facebook»да.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter