Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга чалинганлар сони 900 нафарга яқинлашди

Коронавирусга чалинганлар сони 900 нафарга яқинлашди

2020 йил 13 апрел соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 896 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Кеча, 12 апрел соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 865 нафарни ташкил қилгани хабар қилинган эди. Ўтган вақт давомида яна 31 кишида касаллик аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирга қадар 66 нафар бемор соғайган, 4 нафари эса вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг