Коронавирусга чалинганларни даволаётган 152 шифокор реабилитацияга кузатилди

Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволашда фидойилик билан меҳнат қилган Вирусология илмий текшириш институти клиникасининг 108 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқлик клиникасининг 44 нафар, жами 152 нафар тиббиёт ходимлари Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов томонидан чуқур миннатдорлик изҳор этилиб, юксак эҳтиром билан реабилитацияга кузатилди. Эндиликда уларнинг ўрнида навбатдаги фидойи тиббиёт ходимлари фаолият бошлашади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бериб ўтди.
Айни пайтда юртимизда юз мингдан зиёд тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган юзлаб беморларни даволашмоқда, карантинда бўлган минглаб фуқароларни тиббий кузатувга олишган. Шифокорларимизнинг мана шундай матонатли меҳнатларини ҳар қанча эътироф этсак арзийди. Қувонарли жиҳати, шифокорларимиз маҳорати ва фидойилиги билан коронавирус инфекциясини самарали даволаш мумкинлигини исботлашмоқда. Жумладан, шу кунгача шифокорлар саъй-ҳаракатлари билан Вирусология илмий текшириш институти клиникасидан 110 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқлик клиникасидан эса 48 нафар, жами 158 нафар бемор буткул соғайиб чиққанини алоҳида таъкидлаш лозим.
Оиласи, яқинлари, халқимиз учун ишда қолиб, коронавирус инфекциясига беморларни шифо улашишга интилаётган тиббиёт ходимлари ҳар қанча эътирофга лойиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter