Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши янги дори воситаси топилди

Коронавирусга қарши янги дори воситаси топилди

Фото: «Newkuban.ru»

Атипик пневмонияга қарши кураш учун ишлаб чиқилган препаратлар COVID-19га қарши курашишга ҳам ёрдам бериши мумкин. Австралиядаги Уолтер ва Элиза Холл тиббий тадқиқотлар институти олимлари шундай хулосага келишган. Бу ҳақда «The EMBO Journal» хабар берган.

Мутахассислар SARS-CoV-2нинг ҳал қилувчи ферменти — PLpro деубиквитиназасини блокловчи янги дори бирикмаларини топишди. Бу бирикмалар барча коронавируслар таркибида бўлиб, ҳужайраларга юқтириш ва уларнинг ичида патоген кўпайишида муҳим роль ўйнайди. У, шунингдек, вирусга қарши қаратилган ҳимояни ўчиради. COVID-19га қарши препаратнинг самараси бошида атипик пневмонияга қаратилганди ва у лаборатория тадқиқотларида ўз исботини топган.

Олимлар ANSTO синхротронидан фойдаланиб, SARS-CoV-2да PLpro одам оқсиллари билан ўзаро алоқага киришишини аниқлашди, мавжуд препаратлар учун потенциал нишонни белгилашди. Шундан сўнг улар ушбу алоқани тўсиб қўядиган дори бирикмаларини текширувдан ўтказдилар.

PLproни зарарсизлантиришга қодир дори воситаси нафақат COVID-19га қарши, балки келгусида юзага келиши мумкин бўлган бошқа коронавирус инфекцияларида ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг