Коронавирусга умрбод иммунитет қачон шаклланиши маълум бўлди
![Коронавирусга умрбод иммунитет қачон шаклланиши маълум бўлди](http://static.xabar.uz/crop/8/3/720_460_95_836049079.jpg)
«Вектор» биотехнология давлат илмий-тадқиқот маркази бош директори Ринат Максютовнинг фикрича, COVID-19га умрбод иммунитет шаклланиши мумкин.
«Иммун тизимнинг айрим хусусиятларида, масалан, касаллик оғир кечганда умрбод иммунитет шаклланиши мумкин», — деди у «Россия 1» телеканалида намойиш этилган «Хавфли вирус. Вакциналар» фильмида.
Максютовнинг аниқлик киритишича, агар одам коронавирусни оғир шаклда ўтказган бўлса, у ҳолда унда етарлича иммунитет шаклланади ва вакцинацияга ҳожат қолмайди. Борди-ю, хасталик енгил ёки аломатсиз шаклда кечган бўлса, иммунитет даражаси унчалик кучли бўлмаслиги мумкин. Шу боис COVID-19 профилактикаси учун эмланишига тўғри келади, дея изоҳлади «Вектор» бош директори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter