Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусни оғир ўтказган шайхонтоҳурлик бемор вафот этди

Коронавирусни оғир ўтказган шайхонтоҳурлик бемор вафот этди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 64 ёшли М.М. (эркак) 25 июнь кунидан 14 июль кунига қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида «Ўткир странгуляцион ингичка ичак тутилиши» ташхиси билан стационар даволанган.

Беморда 14 июль куни «COVID-19» тасдиқланган ва ўта оғир ҳолатда Зангиота туманидаги Кўп тармоқли юқумли касалликлари шифохонасига ўтказилган.

Унга «COVID-19» инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ингичка ичак резекцияси ва анастомози операциясидан сўнгги ҳолат ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шунингдек, унда ўткир странгуляцион ичак тутилиши ҳамроҳ хасталиги бўлган. 

Бемор асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг