Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг барча турларидан ҳимоя қилувчи восита топилди

Коронавируснинг барча турларидан ҳимоя қилувчи восита топилди

Фото: «News1.ru»

AҚШлик олимлар коронавируснинг барча штаммларига қарши кураша оладиган антитаначани аниқладилар.

Сент-Луисдаги (AҚШ) Вашингтон университети тиббиёт мактаби олимлари коронавируснинг ҳозирда маълум бўлган барча мутацияларини зарарсизлантирадиган антитаначани топдилар. Тадқиқот университет расмий сайтида эълон қилинган.

Тадқиқот муаллифлари 43 та намунани ўрганишиб, Петри идишидаги SARS-CoV-2 нинг дастлабки варианти билан зарарланишнинг олдини олиш усулларини таҳлил қилишди. Кейин кемирувчиларда тўққизта энг кучли зарарсизлантирувчи зарралар синовдан ўтказилди, шундан сўнг энг самаралилари танлаб олинди.

Маълум бўлишича, SARS2-38 коронавируснинг кенг тарқалган вариантлари: «альфа», «бета», «гамма», «дельта», «каппа», «йота», шунингдек, ноёб мутацияларига қарши кураша олади. Олимларнинг фикрига кўра, SARS2-38 вируснинг ўзгармай қолаётган оқсил қисмига бирикади. Aниқланган антитаначанинг ўзига хос хусусиятлари орасида паст концентрацияларда юқори нейтраллаш қобилияти, шунингдек, инфекция қўзғатувчиларининг барча вариантларига таъсири бор.

Келгусида янги мутациялар хавфи мавжуд бўлганлиги сабабли, ҳам мустақил равишда, ҳам терапия билан биргаликда организм иммунитетини қўллаб-қувватлайдиган самарали нейтраллаштирувчи антителаларга эҳтиёж бор, дея хулоса қилганлар тадқиқотчилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг