Куба коронавирусга қарши кураш учун дунёнинг турли давлатларига қарийб 1,5 мингта шифокорини юборди
Куба янги типдаги коронавирус пандемиясига қарши курашда ёрдам бериш учун дунёнинг 22 та давлатига қарийб 1,5 мингта шифокорини юборди, дея хабар берди «РИА Новости».
«Генри Рив»нинг 23 та тиббиёт жамоасига бирлашган кубалик 1466 нафар тиббиёт ходими COVID-19 пандемияси айни авжига чиққан паллада вирусга қарши курашишда ёрдамлашиш мақсадида Европа, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи, Африка ва Яқин Шарқдаги 22 та давлатга йўл олди. Бу дардни ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик билангина енгиш мумкин», — дейилади Куба ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Маълумотларга кўра, Кубада 1537 киши коронавирусга чалинган, 64 киши ҳаётдан кўз юмган, 715 киши тузалган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter