Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мадрид муз саройида мурдалар. Испан шифокорлари беморларни танлаб даволамоқда

Мадрид муз саройида мурдалар. Испан шифокорлари беморларни танлаб даволамоқда

Фото: «Theworldnews.net»

Испанияда қарийб 70 минг кишида янги коронавирус қайд этилди, 6 минг киши ҳаётдан кўз юмди, ўнлаб мурдалар Мадрид муз саройига жойланди, вазият аянчли.

Таъкидланишича, испан сценарийси ўн кун олдин Италияда такрорланган воқеадан мутлақо фарқ қилмайди. Шифокорлар уруш давридаги тартибга кўра фаолият олиб бормоқда, яъни яшашга имкони кўпроқ бўлган беморларни даволамоқда. «Süddeutsche Zeitung» немис нашрининг ёзишича, 75 ёшдан ошган беморлар Испанияда реанимацияга юборилмаяпти.

Маълумотларга қараганда, Мадрид муз саройида мурдалардан иборат омбор юзага келган. Крематорий тўлиб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг