Мутахассис коронавирусни нима ўлдиришини маълум қилди
Ҳар қандай дезинфекцияловчи восита коронавирусга ҳалокатли таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон саломатлигини назорат қилиш Федерал хизмати раҳбари — Россия Федерациясининг бош давлат санитария врачи Анна Попова «Россия-1» телеканали эфирида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, белгиланган концентрациядаги ҳар қандай дезинфектант вирусни ўлдиради.
«Нима билан артмайлик, муҳими, дезинфектант билан ишлов бериш керак», — дея таъкидлади Попова.
У, шунингдек, коронавирус буюмларнинг юзасида 48 соатгача сақланишини эслатиб қўйди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter