Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоий вилоятида коронавирус юқтирган беморлар қолмади

Навоий вилоятида коронавирус юқтирган беморлар қолмади

Навоий вилояти ҳам коронавирус инфекциясидан ҳоли ҳудудга айланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор буткул соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилади.

Соғайган бемор аёл 45 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридан. Коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Эндиликда Навоий вилояти ҳам барча беморлар бутунлай соғайиб, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари қатори коронавирусдан холи учинчи ҳудудга айланди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1328 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг