Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда катта масштабда дезинфекция ўтказилмоқда, постларда тана ҳарорати текшириляпти (фото)

Навоийда катта масштабда дезинфекция ўтказилмоқда, постларда тана ҳарорати текшириляпти (фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли Навоий гарнизонида катта масштабдаги дезинфекция ишларини иккинчи босқичига старт берилди. Бу ҳақда Xabar.uz'га ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.

Президентнинг махсус топшириғи билан янада жадаллашган мазкур тадбир округ қўмондонлиги раҳбарлигида ҳар куни соат 07.00 дан бошланиб, унга вилоят ва туманларда параллел равишда 200 га яқин махсус техникалар жалб қилинмоқда.

Карантин ва ўзини изоляция қилиш чоралари қўлланган бир пайтда вилоятдаги минглаб кўчалар, ҳиёбонлар, магистрал йўллар ҳамда қўпқаватли бино атрофлари округ радиацион кимёвий-биологик муҳофаза бўлинмалари ҳамда Кучишлатар тузилмалар ҳамкорлигида махсус тактик машғулотлар кўринишида «кўринмас ёвга қарши» кураш олиб борилмоқда.

Навоий вилояти мудофаа ишлар бошқамаси ва туман бўлимлари кўмагида 600 га яқин кўнгилли чақирилувчилардан иборат йиғма отрядлар коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишда фаоллик кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, блок-постларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ҳар бир постда ҳайдовчиларни тана ҳарорати текширилмоқда. Махсус жиҳозланган постлар ва карантинга олинган объектлар кунига икки марта дезинфекция қилинмоқда.

Маълумот ўрнида, Марказий ҳарбий округи тасарруфига Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий вилоятлардаги ҳарбий қисмлар киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг