Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нидерландия бош вазири карантин туфайли онаси билан видолашолмай қолди

Нидерландия бош вазири карантин туфайли онаси билан видолашолмай қолди

Фото: «Eurointegration.com.ua»

Нидерландия бош вазири Марк Рютте карантин чоралари туфайли онасини ўлимидан олдин кўра олмади. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

96 ёшли онасининг ўлими ҳақида Рюттенинг ўзи маълум қилди. Онаси Гаагада қариялар уйида вафот этди. COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли қабул қилинган карантин чоралари туфайли сиёсатчи онасини бир неча ҳафта кўрмаган.

«Ҳозир торгина оила даврасида у билан ҳайрлашдик. Бу йўқотишни енгиб ўтишимизга умид қиламиз», — дея таъкидлади Рютте.

Бош вазир матбуот котибининг сўзларига кўра, Рютте ҳатто онасининг бетоблигига ҳам қарамай, «барча кўрсатмаларга амал қилган». Жумладан, қариялар уйига бормаслик ҳам буюрилганди. «The Guardian»нинг ёзишича, Рюттенинг онаси коронавирус инфекциясини юқтириб олмаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Нидерландияда 45,7 мингта коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилган; 5,8 минг киши ҳаётдан кўз юмган, 174 киши тузалган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг