Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўлим статистикаси Ўзбекистонда қўрқинчли тус олмоқда

Ўлим статистикаси Ўзбекистонда қўрқинчли тус олмоқда

Миробод туманида яшовчи 72 ёшли Л.С. (аёл) 29 июндан 1-сон Республика клиник шифохонасида «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, сурункали юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

ССВ хабарига кўра, бемор бундан аввал юрак ишемик касаллиги, зўриқувчи стенокардия, гипертония касаллигининг 3-даражаси, қандли диабетнинг 2-тури (инсулинга муҳтож), диабетик нефропатия, ангиопатия, ретинопатия, полинейропатия, ёғли гепатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит билан даволаниб юрган ва назоратда турган.

Динамикада беморнинг ҳолати оғирлашганлиги сабабли 4 июль куни у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ўтказилган.

Клиникада бемор бир неча марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Бугун ўлимлар сони бўйича кунлик кўрсаткич қўрқинчли тус олди. Бунга қадар бир кун давомида энг кўпи билан уч нафаргача ўлим ҳолати қайд этилган бўлса, бугун тошкентлик икки нафар, қорақалпоғистонлик бир нафар ва навоийлик бемор ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинганди. Мана, энди Тошкентдан яна бир бемор қурбон бўлгани (45-ўлим) аён бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг