Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар: ўлим даражаси 35 фоиз бўлган янги штамм пайдо бўлиши мумкин

Олимлар: ўлим даражаси 35 фоиз бўлган янги штамм пайдо бўлиши мумкин

Буюк Британиядаги мутахассислар коронавируснинг юзага келиши мумкин бўлган бир нечта сценарийларини тақдим этишди.

Буюк Британия ҳукуматининг фавқулодда маслаҳатчилар гуруҳи (SAGE) эълон қилган ҳужжатларига кўра, янги эҳтимолий штамм юқтирганларнинг 35 фоизини ўлдириши мумкин.

Олимлар коронавирус ўзгариши ва ривожланиши мумкин бўлган гипотетик сценарийларни тасвирлаб беришди, чунки уларнинг фикрича, у йўқолмайди, балки тобора кўпроқ янги вариантларда мутацияга учрайди.

Мутахассислар хавфли вариантни «ҳақиқатда бўлиши мумкин» деб ҳисоблайдилар ва бундай оғир вазиятдан чиқишда вакциналарнинг қўшимча дозаларини киритиш, коронавируснинг тарқалишини камайтириш, COVID-19га қарши дори-дармонларни ишлаб чиқаришни давом эттириш ва бошқа чоралар кўриш керак деб ҳисоблашади.

Британиялик олимлар, шунингдек, эҳтимолий сценарийлардан бири сифатида COVID-19га қарши дорилар ва вакциналарга чидамли вариантларнинг пайдо бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг