Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий суднинг 32 ёшли ходими вафот этди

Олий суднинг 32 ёшли ходими вафот этди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 32 ёшли ходими Бахтиёр Мукадиров вафот этди. Унинг бевақт вафотига пневмония сабаб бўлгани айтилмоқда.

Уч йилдан буён Олий маҳкамада архив мудири вазифасини адо этиб келган Б. Мукадиров меҳнаткаш, камтар ва камсуқумлиги билан жамоа ҳурматини қозонган эди.

Аҳволи оғирлашгани сабаб куни кеча катта қийинчилик билан касалхонага жойлаштирилган Б.Мукадиров бугун тушга яқин омонатини топширган.

Марҳумнинг яқинларига чиройли сабр берсин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг