Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқитувчилар коронавирусга қарши курашда шифокорларга ёрдамга келди

Ўқитувчилар коронавирусга қарши курашда шифокорларга ёрдамга келди

Юртимизда коронавирусга қарши кураш учун 1003 қисқа рақамга эга чақирув марказини ишга туширилган. Мазкур рақам орқали фуқароларимиз қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси, ўз саломатлиги ва яқинларининг аҳволи билан боғлиқ саволларга жавоб ва тавсиялар олмоқда.

Ушбу жараёнда Низомий номидаги ТДПУ профессор-ўқитувчилари коронавирус оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни тўғри баҳолаб, тарғибот ва ташвиқот ишларида фаол иштирок этмоқда. Жумладан, профессор-ўқитувчилардан ихтиёрий ташкил топган кўнгилли 12 та катта гуруҳлар тузилиб, улар пандемияга қарши курашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган Қўнғироқлар маркази (Call centre - 1003)да 3 сменада, куну-тун 24 соат узлуксиз фуқароларнинг саволларига жавоб бермоқда.


Ушбу марказда коронавирус (Covid-19) бўйича 1003, 1105 рақамлари орқали фуқароларнинг мурожаатларига хизмат кўрсатилиб келинмоқда. Дастлабки кунларда аҳоли коронавирус инфекцияси, унинг аломатлари ва юқиши, олдини олиш чоралари ҳақида сўраб мурожаат қилинган. Ҳозирда оммавий ахборот воситалари ва онлайн нашрларда кенг тушунтиришлар берилгани сабабли аҳолининг хабардорлиги анча ошиб, бу каби саволлар камроқ бериляпти. Энди улар асосан муайян вазиятга оид тавсиялар сўрашмоқда.


Хусусан, профессор-ўқитувчилар коронавирус пандемиясини олдини олишда энг аввало фуқароларимизнинг тиббий маданиятини юксалтириш бўйича маслаҳатлар, касалликка гумон қилинаётган ёки касаллик аломатлари бўлган беморларни тезроқ тиббий, психологик ёрдам олишига қаратилган саъй-ҳаракатларни амалга оширишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг