Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқитувчилар ва тарбиячилар ҳам рўйхатга қўшилди

Ўқитувчилар ва тарбиячилар ҳам рўйхатга қўшилди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Юртимизда коронавирусга қарши эмланаётган аҳоли қатламлари қамрови кенгайди. Шу пайтгача 65 ёш ва ундан катта фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланаётган эди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 27 апрелдан бошлаб ўрта мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқаролар ҳам вакцинация жараёнларига жалб қилинди.

Шу куннинг ўзида:

  • 9343 нафар ўқитувчи,
  • 5298 нафар мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
  • 2845 нафар сурункали касаллиги борлар корнавирусга қарши вакцина қабул қилган.

Илк кунда мактаб ўқитувчиларининг 22 фоизи AstraZeneca, 78 фоизи ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган бўлса, мактабгача таълим муассасалари ходимларида бу кўрсаткич мос равишда 11 ва 89 фоизни, сурункали касаллиги борларда эса 23 ва 77 фоизни ташкил этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг