Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек олимлари истеъмол қилинадиган вакцина яратишди (видео)

Ўзбек олимлари истеъмол қилинадиган вакцина яратишди (видео)

Ўзбекистонлик олимлар помидордан фойдаланиб, COVID-19 инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

«Бу помидорни истеъмол қилсак, у ошқозонимизда парчаланиб, антитаначалар ҳосил қилади. Ўзбекистонда учраётган коронавирусни олиб, тож қисмини клонлаб, ўсимлик ҳужайрасига киритдик. Текшириб кўрдик, ўсимлик ҳужайрасида чиндан ҳам вакцина ажралмоқда», — дейди мутахассис.

Унинг билдиришича, озиқ-овқат маҳсулотлари орқали эмланиш тажрибаси Россия ва Канадада сут, жўхори каби маҳсулотларда қўлланилмоқда. Уларнинг клиник синовлари ҳам якунланмоқда.

«Канадада тамакида, маккажўхорида олишди. Россияда биокефир, яъни сут маҳсулотларида олинди. Бунда биз бундай қатиқни истеъмол қилсак, коронавирусга қарши иммунитет ҳосил бўлади», — дейди мутахассис.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг айтишча, вакциналар яратиш бўйича яна бир лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

«Халқаро молекуляр аллергология маркази бор. Вена университети билан ҳамкорликда катта лойиҳага қўл урганмиз. Бунда қорамоллар коронавирусга қарши вакцина билан вакцинация қилинса, унинг сутида мана шундай иммуноглобулин А пайдо бўлади. Бу сутни пастеризация қилиб, пиширмасдан туриб ичилса, организмга кирган иммуноглобулин А коронавирус билан курашади», — дейди вазир.

Расмийларнинг маълумот беришича, ушбу истеъмол қилиш вакцинаси ЖССТнинг номзод вакциналари рўйхатига киритилган икки вакцинадан бири ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг