Ўзбекистонга илк бор Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, яқин кунларда юртимизга 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech ва 600 000 дозадан ортиқ AstraZeneca вакциналари олиб келиниши кутилмоқда.
Ҳозирда юртимизда 4 турдаги: ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, «Sputnik V», Moderna вакциналаридан эмлаш жараёнларида фойдаланиб келинмоқда.
Pfizer/BioNTech вакцинаси ўзбекистонликлар эмланадиган 5-вакцина бўлади.
Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 15 978 140 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 710 887 нафарни ташкил қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter