Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ: Ўзбекистонга янги вакцина келтирилди

ССВ: Ўзбекистонга янги вакцина келтирилди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Бугун тунда юртимизга Sinovac вакцинасининг 864 000 дозалик партияси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 31 283 538 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

- 1 594 480 дозаси AstraZeneca,

- 23 177 998 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

- 720 500 дозаси «Sputnik V»,

- 3 000 060 дозаси Moderna,

- 1 726 500 дозаси Pfizer/BioNTech,

- 1 064 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 24 300 975 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг