Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемия даврида ресторанларнинг янгича ишлаш усули (видео)

Пандемия даврида ресторанларнинг янгича ишлаш усули (видео)

Фото: «Lenta.ru»

Нидерландиядаги ресторан коронавирус пандемияси даврида ўрнатилган хавфсизлик талабларига мос равишда янгича ишлаш усулини намойиш этиб берди. Видео тасвир «Ruptly»га жойланган.

Гап Амстердамдаги «Mediamatic» муассасаси ҳақида бормоқда. Сайтга жойланган кадрларга кўра, ташриф буюрувчилар ижтимоий масофа меъёрларига кўра ўрнатилган ойнаванд хоналарга ўтиришди. Шахсий ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган ходимлар яқин алоқада бўлмаслик учун мижозларга узун ёғоч ёрдамида хизмат кўрсатишмоқда.

Муассаса хўжайини Виллем Вельтховеннинг айтишича, ресторандаги барча жойлар 20 майгача олдиндан банд қилиб қўйилган.

«Бир куннинг ўзида 240 та буюртма қабул қилдик», — деди у.

Маълумотларга кўра, Нидерландияда 41 087 киши COVID-19 га чалинган. 250 нафар бемор шифохонадан чиқарилган, 5168 нафар инфекция ташувчиси вафот этган. Умуман олганда, мамлакатда коронавирус тарқалиши апрелнинг охирида камайган, бош вазир Марк Рютте баъзи карантин қоидалари енгиллаштирилганини эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг