Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси омиллар коронавирус кечишини оғирлаштиради?

Қайси омиллар коронавирус кечишини оғирлаштиради?

Фото: «Ok.ru»

Жанубий Кореяда тиббиёт ходимлари коронавируснинг оғир кўринишда кечишига сабаб бўладиган омилларни аниқлашди, дея хабар берди «Рейтер» агентлиги.

Шифокорлар Жанубий Кореяда COVID-19 тарқалишининг эпицентрига айланган Тэгудаги госпиталь беморларини 19 февралдан 15 апрелгача назорат қилишди. Коронавирус 110 та бемордан 23 нафарида оғир асоратларни келтириб чиқарган.

Беморларни кузатиш натижасида иситма, диабет, қоннинг кислородга тўйинмаслиги ва юракдаги муаммолар коронавирус инфекцияси кечишини ёмонлаштириши маълум бўлди.

Олимларнинг таъкидлашича, касаллик асосан диабет ёки юрак етишмовчилигидан қийналаётган кекса беморларда оғир кечган.

Шу билан бирга, тадқиқот муаллифларининг фикрича, ушбу омиллар шифокорларга COVID-19 асорат хавфи юқори бўлган беморларни аниқлашга ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг