Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улар ҳам «қуруқ қўл» билан қолмайдиган бўлди

Улар ҳам «қуруқ қўл» билан қолмайдиган бўлди

Президентнинг тегишли фармонига (ПФ-6038-сон, 30.07.2020 й) асосан, республика бюджетидан тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига бир марталик пул мукофоти бериш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№458, 30.07.2020 й)  кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш учун жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларига қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий рағбатлантириш тўловлари берилади:

  • врач ходимларга - 5 млн сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига (фельдшер ва санитарлар) - 4 млн сўм;
  • ҳайдовчиларга - 3 млн сўм.

Ушбу тўловлар 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан қўлланилади.

Эслатиб ўтимиз, аввалроқ «Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (446-сон, 20.07.2020 й.) қабул қилиниб, тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилиши белгиланган эди.

Шу вақтга қадар тез тиббий ёрдам вакилларининг мукофот пуллари тўланмаётганидан шикоят қилиши ҳолатлари бўлиб турганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг